ШОИР ШЕЪРИЯТИДА КЎНГИЛ ТИМСОЛИ
pdf

Kalit so‘zlar

шоир шеърияти, кўнгил тимсоли, Ватан соғинчи, руҳият, самимий сатрлар, сўнгсиз туйғулар, лирик қаҳрамон қалби, суврат ва сийрат.

Abstrak

Ушбу мақола замонавий ўзбек адабиётида ўз ўрнига эга умидли ижодкорларимиздан бири Мирзоҳид Ботировнинг "Кўнглим билан кимнинг иши бор?", “Ёзуғим-Аллоҳнинг энг ёруғ хати” номли шеърларининг таҳлилига бағишланган. Шоир шеъриятида кўнгил тимсолининг ёритилиши, ҳаёти давомида бир умр Ватан соғинчи билан яшаган Бобур образининг ёрқин рангларда акс эттирилиши, ижодининг ўзига хос жиҳати оҳорли ифодалар ҳамда гўзал ташбеҳлардан фойдаланиш маҳоратини ўрганиш асносида текширилди.  

Мирзоҳид Ботиров ўзбек шеъриятида "Ҳайрат чоҳлари", "Деразангни оч", "Ҳаёт симфонияси", "Энг ёруғ хат" каби шеърий тўпламлар яратиб, самарали ижод қилаётган ҳамда бетакрор шеърлари билан қалбларни забт этиб бораётган севимли ижодкорлардан бири ҳисобланади. Унинг қаламига мансуб бўлган шеърларда кўнгил тимсоли ўзгача тарзда талқин этилгани, ўзлигини топишга уринган қаҳрамоннинг дил дардлари, руҳияти, ёниқ қалбнинг ҳароратли битиклари сифатида таассурот қолдириши каби масалалар таҳлилга тортилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

pdf